Ветеринария ва зооинженерия факультети профессор-ўқитувчилари тақдирланди
Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиалининг Ветеринария ва зооинженерия факультети декани, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) А.Каниязов 1-октябрь «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» умумхалқ байрами муносабати билан кафедранинг бир қатор фидойи профессор-ўқитувчиларини фаҳрий ёрлиқ билан тақдирлади.
— Бўлажак ёш мутахассиларга ҳар томонлама етук билим бериш учун кафедрамиз ўқитувчилари астойидил ҳаракат қилиб, бор салоҳиятларини сафарбар этаётганлигини гувоҳи бўлиб келябман. Талабаларга сифатли таълим бериш учун жонбозлик кўрсатиб келаётган устозларимизга ҳурмат кўрсатиб, миннатдорчилигимизни изҳор қилишнинг ўзи камлик қилади. Улуғ байрам арафасида уларнинг кайфиятини озгина бўлса ҳам кўтариш учун ушбу тақдирлаш маросимини ташкиллаштирдик — дейди А.Каниязов. Факультет деканининг мана шундай эзгу ташаббуси касб байрами арафасида кафедра профессор-ўқитувчиларига қувонч бағишлади. Ўз ўрнида улар ҳам ташкилотчиларга ўз ташаккурини изҳор этишди. Жараённи ташқаридан кузатиб, уларнинг ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлигига ҳавасимиз келди. Устозлар шогирдларининг юксакларга парвоз қилиши ва олий мақсадларга эришиши учун астойидил ҳаракат қилади ва ўз кўмагини аямайди. Биз бу инсонлардан ҳаёт сабоқларини ўзлаштириб борамиз. Уларнинг таърифини келтиришга ва эса ожизлик қиламиз. Бугунги тақдирлаш маросими мана шундай тарзда кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди. Ҳозирги кунда ушбу кафедрада 58 нафар профессор-ўқитувчилар ҳамжиҳатликда фаолият олиб бормоқда.
скачать dle 12.1