Ётоқхонадаги талабалар билан суҳбат ўтказилди
Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиалининг Хотин-қизлар масалалари бўйича директор маслаҳатчиси Г.Ешмуратова ҳамда психолог М.Алламуратова талабалар турар жойида истиқомат қилаётган ёшлар билан учрашиб, суҳбат олиб боришди. Дастлаб, улар қизларнинг хоналарида бўлиб, шароитларини ўргандилар. Улар билан очиқ мулоқот олиб борилиб, Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда психолог билан ҳамкорликда иш олиб боришлари керак эканликлари тушунтирилди. ТТЖдаги йигит-қизлар билан суҳбат давомида уларни қийнаётган ҳар қандай муаммони биргаликда ижобий ҳал қилиш, ётоқхонадаги мавжуд камчиликларни имкониятдан келиб чиқиб бартараф қилиб бориш ҳамда ўз ўрнида бу ердаги талабалар зиммасидаги вазифалар борасида ҳам гапириб ўтилди. Г.Ешмуратова ўз нутқида қизларга алоҳида юзланиб, уларнинг ошпозлик маҳорати ва бошқа ҳунарларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар хил қизиқарли мусобақалар ташкил этиб борилишини таъкидлаб, қизларни фаол иштирок этишга чақирди.
—Сизлар бу ерда деярли бир оила бўлиб яшайсизлар. Шу боис, ҳамжиҳатликда бир-бирингизга ҳар томонлама кўмак беришга ҳаракат қилинг ва мавжуд тартиб-қоидаларга амал қилинг. Ана шунда ота-онангиз, қолаверса, бизларнинг ҳам кўнглимиз хотиржам бўлади. Психолог билан иккаламиз ҳар дойим сизлар билан суҳбат қилишга тайёрмиз—деди Г.Ешмуратова. Суҳбат эркин тарзда бўлиб ўтди. Психолог М.Алламуратова талаба-ёшларнинг кайфиятини янада кўтариш учун қизиқарли психологик машқларни ҳам ўтказди. ТТЖ талабалари билан ўтказилган суҳбат давомида барча тегишли масалалар гапириб ўтилди. Талаба-ёшларга батафсил тушунчалар берилди.
Филиал матбуот хизмати скачать dle 12.1