Талабалар "Автомобилсиз кун" акциясида иштирок этишди
Маълумки, 1995 йилдан бошлаб дунёнинг кўплаб шаҳарларида 22-сентябрь—Халқаро автомобилсиз ҳаракатланиш куни сифатида нишонланиб келинмоқда. Ушбу сана муносабати билан бугун пойтахтимиз Нукус шаҳрида "Автомобилсиз кун" акцияси бўлиб ўтди. Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиалининг талаба-ёшлари гуруҳ тьюторлари ҳамрохлигида ушбу акция доирасида веломарафонда фаол иштирок этишди. Транспорт воситалари биз инсонларнинг узоғини яқин қилиши билан бирга атмосферамизнинг техник ифлосланишида ҳам яхшигина хизмат қилиши барчамизга маълум. Шу боис, Ғарб мамлакатлари, жумладан, Францияда автомобилдан кўра электр велосипед ҳамда скутерларда юриш фойдали ҳисобланади. Атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олишда кўпроқ пиёда ёки велосипедда юриш тавсия этилади. Чунки бу бизнинг соғлигимизга ҳам фойдали. —Бугунги ўтказилаётган акциядан кўзланган асосий мақсад ҳам ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва экологик маданиятни шакллантиришдан иборат. Биз ҳам фаоллар сафида соғлиқ учун фойдали бўлган мана шундай тадбирларни қўллаб-қувватлаймиз ҳамда талабалар иштирокини таъминлаб боришга астойидил ҳаракат қиламиз —дейди тьюторлардан бири А.Бекмуратов. Талабалар ҳам автомобилсиз ҳаракатланишни қўллаб-қувватлаган ҳолда "Автомобилсиз кун" акциясида мамнун иштирок этишди.
скачать dle 12.1