«Тулпор» жамоаси Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган босқичга йўлланма олди
Жорий йилнинг 12 сентябрь куни пойтахтимиздаги марказий амфитеатрда “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танлови кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятларидан жами 13 та жамоа иштирок этишди. Жумладан, «Парнас», «Устюрт юлдузлари», «Жайҳун», «Агролайф», «Академия», «Турон», «Қорақалпоқ ёшлари», «Олмас», «Ёшулылар», «Пегас-шоу», «Шоманай», «Шахтемир» сингари жамоалар ўзаро беллашдилар.
“Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танлови жуда қувноқ кайфиятда бўлиб ўтди ва амфитеатрда тўпланган томошабинларга ўзгача завқ бағишлади. Қувончлиси, Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиалининг талаба-ёшларидан таркиб топган «Тулпор» жамоасининг чиқишлари барча томошабинларга бирдек манзур бўлди ва ҳакамлар ҳайъати томонидан юқори баҳоланиб, Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган босқичга йўлланма олди. Ҳазил-мутойиба қилишга уста, қувноқ ва фаол талаба-ёшларимизни эришган кичик ютуғи катта натижаларга дастлабки қадам бўлишини тилаб қоламиз.
скачать dle 12.1