Талаба-ёшларга Президент Фармонининг мазмуни кенг тушунтирилмоқда
Муҳтарам Президентимиз томонидан 2022 йил 31 август санасида имзоланган «Қорақалпоғистон Реcпубликасида тадбиркорлик, инновацион технологиялар ва инфратузилмаларни жадал суръатларда ривожлантириш орқали аҳоли фаровонлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-213-сон Фармони Қорақалпоғистон халқининг ҳаётини янада яхшилаш ва аҳоли бандлигини таъминлашда хизмат қилади.
Ушбу Фармон мазмун-моҳиятини оммага кенг тушунтириш бўйича олий ўқув юртларида ҳам учрашувлар ташкил этилмоқда. Жумладан, Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиали мажлислар залида Президент Фармонининг мазмун-моҳиятини профессор-ўқитувчилар ва талабалар орасида кенг тушунтириш бўйича давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирни Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи А.Сейткамалов очиб берди. Давра суҳбати давомида директор маслаҳатчиси З.Сапарбаев, профилактика инспектори Қ.Қайыпназаров, Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Е.Сейтмуратов, «Табиий ва гуманитар фанлар» кафедраси П.Хожалепесов сўзга чиқиб, ушбу Фармоннинг аҳоли бандлигини таъминлашдаги алоҳида аҳамияти, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун барча зарур бўлган шарт-шароитлар яратилиши, Қорақалпоғистон Реcпубликасининг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида белгилаб берилган асосий устувор йўналишларга тўхталиб ўтди. Талаба-ёшларга айниқса ёшлар бандлигини таъминлаш хусусида батафсил сўз юритилди. Бир сўз билан айтганда, Қорақалпоғистон аҳолиси учун муҳим аҳамият касб этадиган ушубу Фармоннинг мақсади ва мазмуни ҳамда вазифалари батафсил тушунтирилди.
скачать dle 12.1