Талаба-ёшлар ётоқхонага адолатли ва шаффоф тарзда жойлаштирилмоқда
Биламизки, янги ўқув йили бошланиши билан вилоятлар ва туманлардан келиб таҳсил оладиган талабалар учун турар жой муаммоси пайдо бўлади. Ота-оналар ва талабалар пойтахтга келиб ушбу масалага ечим топишида албатта ОТМлари раҳбарияти ташаббускорлик кўрсатиб, уларни ётоқхона билан таъминлайди.
Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиалида ҳам талаба-ёшлар талабалар турар жойига шаффоф тарзда жойлаштирилмоқда. Бунда махсус комиссия ётоқхонага жойлашиш истагини билдирган талабаларнинг шароитини тўлиқ ўрганган ҳолда адолатли ёндашувни таъминламоқда.
Филиалда 75 ўринга мўлжаланган 1 та талабалар турар жойи мавжуд. Янги ўқув йили бошланиши олдидан вилоятлардан ва олис туманлардан ташриф буюрган талабаларни ётоқхонага жойлаштириш ишлари филиал раҳбарияти томонидан назоратга олинди. Ҳозирда 62 нафар талаба тартибли тарзда талабалар турар жойига жойлаштирилди. Икки қаватдан иборат ётоқхона барча замонавий қулайликларга эга ва талабалар ҳеч қандай муаммосиз таҳсил олиши ҳамда бўш вақтларини мазмунли ташкил этиши учун шароитлар яратилган. Талабаларни адолатли тарзда жойлаштиришда уларнинг шароитлари ҳар томонлама ўрганилди ва хулоса қилинди. Жумладан, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, етим ва «Темир дафтар»га киритилган талаба-ёшлар ҳеч қандай муаммосиз жойлаштирилди.
Маълумот ўрнида, 2023 йилга қадар давлат-хусусий шериклик асосида 400 ўринли талабалар турар жойи қурилиши режалаштирилган ва шу орқали филиал талабаларини ётоқхона билан таъминлаш қамровини кенгайтириш имконини яратиш кўзда тутилган.
Филиал матбуот хизмати
скачать dle 12.1