Жўқорғи Кенгес депутати томонидан Президент Фармонининг мазмун-моҳияти тушунтирилди
Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиалида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 августдаги «Қорақалпоғистон Реcпубликасида тадбиркорлик, инновацион технологиялар ва инфратузилмаларни жадал суръатларда ривожлантириш орқали аҳоли фаровонлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-213-сон Фармонининг мақсади ва мазмун-моҳиятини талаба-ёшларга тушунтириш бўйича учрашув бўлиб ўтди.
Ушбу учрашувда Қорақалпоғистон Реcпубликаси Жўқорғи Кенгесининг депутати, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Г.Айимбетова, Нукус шаҳри «Гулзор» МФЙ раиси М.Оразбаев, филиал директори А.Есимбетов, профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар иштирок этишди.
Учрашувни А.Есимбетов очиб бериб, ушбу Фармон мазмун-моҳияти бўйича фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди. Учрашув давомида Г.Айимбетова сўзга чиқиб, иштирокчиларга Президент Фармонининг мақсади ҳамда мазмун-моҳиятини тушунтириб ўтди. Унда белгиланган вазифаларга ва устувор йўналишларга алоҳида тўхталиб, Республикамизда инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш орқали ёшлар бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилганлиги, ушбу йўналиш доирасида амалга оширилиши белгиланган вазифалар хусусида тушунтириб ўтди.
Қорақалпоғистон Реcпубликасида тадбиркорларга қулайликлар яратиш ҳамда инновацион технологиялар ва инфратузилмаларни ривожлантириш ва шу орқали халқ фаровонлигини таъминлаш алоҳида баён этилганлиги таъкидлаб ўтилди. Ушбу Фармон ижроси Қорақалпоғистон халқи учун белгиланган устувор йўналишларда муҳим қадам бўлиши талаба-ёшларга кенг тушунтирилди. Учрашув қатнашчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларга тўлақонли жавобларни олишди. Филиал талаба-ёшлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонининг мақсади ҳамда мазмун-моҳияти хусусида кенг тушунчага эга бўлишди.
скачать dle 12.1