SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALIТаянч ўқув юртимиз СамДВМЧБУдан ишчи гуруҳ ташриф буюришди » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
Хабар берганимиздек, бугун филиалда янги ўқув йили бошланиб, талабаларга "Мустақиллик дарслари" ташкил этилди. Янги ўқув йили бошланиши муносабати билан таянч ўқув юртимиз Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетининг «Ветеринария профилактикаси ва даволаш иши» факультетининг декани, Ветеринария фанлари доктори, профессор Х.Ниёзов, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент Р.Рузимкуловлар филиалга ташриф буюришди.
Дастлаб, филиал директори АЕсимбетов қабулида бўлиб, ўзаро суҳбат олиб боришди. Ташрифдан кўзланган асосий мақсад филиалдаги ўқув фаолияти билан яқиндан танишиб, ташкилий масалаларни ўрганишдан иборат. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим, ушбу ишчи гуруҳ аъзолари Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Б.Норқобилов ҳамда СамДВМЧБУ ректори Х.Юнусов ташаббуси билан филиалга амалий ёрдам бериш ва фаолиятини ўрганиш учун ташриф буюришди. Улар талабаликка қабул қилинган ёшлар ҳамда 3-босқич талабалари билан учрашиб янги ўкув йили билан муборакбод этишди. Ишчи гуруҳ аъзолари ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Қ.Атаназаров бошчилигида ўқув хоналарини кўздан кечириб, талабалар билан самимий суҳбат олиб борди.