Ҳашар-элга ярашар
Халқимизда азалдан тозалик ва ободончилик ишларига алоҳида эътибор қаратилган. Юртимизда турли байрам саналари олдидан умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш ва шу орқали худудларни ободонлаштириш яхши анъанага айланган.
Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиали раҳбарияти ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрамини «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» шиори остида муносиб кўтиб олиш мақсадида шу йилнинг 27-август куни филиал атроф- муҳитнинг тозалиги ва озодалигини таъминлаш, байрамни кўтаринки руҳда ўтказиш учун ходимлар томонидан ҳашар ташкиллаштирилиб ўтказилди.
Эътиборлиси, ободликка қаратилган ҳаракатлардаходимлар томонидан филиал атрофи, ариқлар тозаланиб, дарахтлар оқланди. Ҳашарчилар меҳнати орқали филиал атрофи обод бўлди.
Юртнинг, филиал атрофининг обод бўлишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшишни инсоний бурчи деб билган филиал ходимлари томонидан ўтказилган ҳашар, жамиятимизда ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини, беғараз ёрдам, меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларни мустаҳкам қарор топтиришда, филиал атрофини ободонлаштиришда, филиалнинг янада обод ва файзли бўлишида хайрли тадбир вазифасини ўтади.
Ҳашар-элга ярашар. Зеро, тозалик, озодалик бор жойда, файз, барака бўлади.
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими.
скачать dle 12.1