SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALIФилиал талаба-ёшлари Самарқанд шаҳрида ўтказилган Ёшлар форумида иштирок этишди » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
Telefon
+998 61 224 71 09
E-mail
samvminf@edu.uz
SamDVUNF » Yangliklar » Филиал талаба-ёшлари Самарқанд шаҳрида ўтказилган Ёшлар форумида иштирок этишди
Филиал талаба-ёшлари Самарқанд шаҳрида ўтказилган Ёшлар форумида иштирок этишди
Таянч ўқув юртимиз Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар Университетида "Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!" шиори остида бўлиб ўтган Ёшлар форумида филиал талабалари фаол иштирок этишди. Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари С.Ганиев ҳамда директор маслаҳатчиси З.Сапарбаев бошчилигида бир гуруҳ талабалар ер юзининг сайқали дея эътироф этиладиган Самарқанд шаҳрига ташриф буюриб, Ёшлар форумида қатнашди. Филиал делегацияси мезбонлар томонидан муносиб тарзда кутиб олинди. Ёшлар форумига 28 июнь куни старт берилди. Форум доирасида ҳар хил танловлар, лойиҳалар ва учрашувлар, спорт мусобақалари ташкил этилди. Филиал талаба-ёшлари ушбу тадбирларда фаол иштирок этишди.
—Кўҳна Самарқанд шаҳри, меҳмондўст халқи бизни қучоқ очиб қарши олишди. Форум ташкилотчилари томонидан ташкилий ишлар аъло даражада амалга оширилди. Ёшлар куни байрами арафасида филиал талаба-ёшлари учун ушбу форум ҳақиқий байрам кайфиятини улашди деб бемалол айта оламан. Ўз ўрнида Ўзбекистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда таянч ўқув юртимиз Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар Университетига алоҳида миннатдорчилигимизни изҳор қиламиз—дейди С.Ганиев. Филиал талабалари мезбон Университет талабалари бошчилигида ушбу олийгоҳнинг ўқув биноси, лабораториялар ҳамда тарих музейида бўлиб, Университет фаолияти билан яқиндан танишди. Форум иштирокчиларининг таассуротлари бир олам. Танловлар ва мусобақаларда иштирок этиш билан чекланиб қолмасдан, шаҳар бўйлаб саёҳат қилиб, гўзал манзаралардан баҳра олишди.