SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALIФилиал директори Нукус туманида «Ёшлар куни» байрами муносабати билан ўтказилган тадбирда иштирок этди » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
Telefon
+998 61 224 71 09
E-mail
samvminf@edu.uz
SamDVUNF » Yangliklar » Филиал директори Нукус туманида «Ёшлар куни» байрами муносабати билан ўтказилган тадбирда иштирок этди
Филиал директори Нукус туманида «Ёшлар куни» байрами муносабати билан ўтказилган тадбирда иштирок этди
Филиал директори Нукус туманида 30 июнь «Ёшлар куни» байрами муносабати билан ўтказилган тадбирда иштирок этди.
Барчамизга маълумки, 2017 йилдан бошлаб Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан 30 июнь «Ёшлар куни» байрами сифатида кенг тарзда нишонланиб келинмоқда. Республикамиз бўйлаб эса аллақачон байрам кайфияти кезиб юрибди. Жумладан, ушбу сана муносабати билан Нукус туманида ўтказилган байрам тадбирида Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиали директори Адилбай Есимбетов бевосита иштирок этиб, шижоатли ёшларни самимий табриклади.
— Сизларга жуда ҳавасим келади. Ҳозирги кунда етук билим олишингиз, комил инсон бўлиб вояга етишингиз учун барча шарт-шароитлар яратилган. Астойидил ҳаракат қилсангиз катта мақсадларингизга албатта эришасиз— дейди филиал директори Адилбай Есимбетов. Сана муносабати билан туманда бўлиб ўтган тадбир кўтаринки кайфиятда ташкил этилди. Жойларда 30 июнь «Ёшлар куни» байрами муносабати билан тадбирлар давом этади.