Талабалар турар жойида “Устоз” фильми намоийш этилди.
2022 йил 22-июнь куни Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиали талабалар турар жойи талабаларининг бўш вақтларини мазмунли ва кўнгилли ўтказиш мақсадида Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича директор биринчи ўринбосари С.Ганиев раҳбарлигида сценарий муаллифи Марс Оринбасаровнинг “Шағалай” киностудиясида тасвирга олинган “Устоз” қисқа метражли бадий фильми намоийш этилди. Бу фильмдаги онасидан айрилган, мактаб ўқувчиси Нурсултаннинг ҳаётдаги турмуш тарзи, ўқишга қизиқиши, математика фани ўқитувчиси Азаматнинг унга тўғри йўлди кўрсатиши, ватанимиз келажаги учун ўз ҳиссасини қўшадиган шогирдларни тарбиялашда намуна бўлаётган шундай устозлар ҳақида фильм талабаларда катта таассуротлар қалдирди. Улар фильмни жуда қизиқиш билан тамоша қилдилар ва тарбиявий характерга эга бўлган фильмдан мамнун бўлдилар.



Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими
скачать dle 12.1