СамДВМЧБУ Нукус филиалида “Call-center” фаолияти ташкил этилди
Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиалида 2022-2023 ўқув йили қабул жараёнлари бўйича абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарини қизиқтирган саволларига ва мурожаатларга тезкор жавоб бериш ҳамда керакли маълумотларни тақдим этиб бориш мақсадида Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиалида “Call-center” фаолияти йўлга қўйилди.
“Call-center” орқали хужжатлар қабули жараёни бўйича зарур бўлган маълумотлар билан мунтазам равишда танишиб бориш имконияти яратилди. Мурожаатларга жавоб бериш мақсадида ташкил этилган мазкур хизмат туридан барча абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари фойдаланишлари мумкин.
Қабул жараёнига оид саволларга ҳамда мурожаатларга “Call-center” орқали батафсил жавоб олишингиз мумкин!
Қуйидаги телефон рақамларга мурожаат қилишингиз мумкин:
☎️ +99861 224-73-03
☎️ +99861 224-74-80
☎️ +99894 908-83-83
☎️ +99891 301-88-83
☎️ +99893 775-75-76
☎️ +99897 353-52-28
“Call-center”нинг иш режими:
соат 8:00 дан 18:00 гача
2022-2023 ўқув йили қабул жараёнлари бўйича қўшимча маълумотларни расмий веб-сайтимиз ҳамда ижтимоий тармоқларимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин.
Филиал матбуот хизмати
скачать dle 12.1