Профессор-ўқитувчилар ва ходимлар орасида мини футбол бўйича мусобақа ташкил этилди
Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиали профессор-ўқитувчилар ҳамда ходимлар орасида спортнинг мини футбол тури бўйича мусобақа ташкил этилди. Тадбирни филиал директори Адилбай Есимбетов очиб бериб, иштирок этаётган барча жамоаларга зафарлар тилади. Филиалда нафақат талаба-ёшлар, балким профессор-ўқитувчилар ва ходимлар орасида ҳам оммавий спортни янада ривожлантириш, уларни амалий спорт машғулотларига кенг жалб қилиш ва шу орқали соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш мақсадида Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ва Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ташкил этилган ушбу мусобақада филиал раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар, тьюторлар ҳамда техник ходимлардан ташкил топган жами 4 та жамоа иштирок этишди. Мусобақага жисмоний тарбия фани ўқитувчиси Қ.Уразбаев ҳакамлиқ қилди. Ўйин жуда кўтаринки кайфиятда, қизиқарли таассуротларга бой тарзда бўлиб ўтди. Барча жамоалар яшил майдонда шижоат билан тўп суришини кузатиш эса бизга завқ бағишлади. Мусобақа якунида эса техник ходимларнинг «Тербенбес» жамоаси 1-ўринни эгаллаб мутлоқ ғолибликни қўлга киритишди. Филиал раҳбарияти ва бўлимлардан таркиб топган «Раҳбарият» жамоаси эса 2-ўринни эгаллаган бўлса, «Тьюторлар» жамоасига 3-ўрин насиб этди. Барча ғолиб жамоалар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди. Мусобақа иштирокчилари ўйин жуда қизиқарли бўлиб ўтганлигини эътироф этиб, бўш вақтлари мазмунли ташкил этилганлигидан хурсандлигини билдиришди.
скачать dle 12.1