Зооинженерия йўналиши талабалари «Сағынбай асалчи» фермер хўжалигига ташриф буюришди
Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиалининг Зооинженерия йўналиши 2-босқич 209 ва 213-гуруҳ талабалари Нукус туманида жойлашган «Сағынбай асалчи» фермер хўжалигида бўлиб, амалий билим ва кўникмаларга эга бўлишди. «Зооинженерия» кафедраси ассистенти С.Абуов ушбу гуруҳларга амалиёт раҳбари этиб тайинланган. Дастлаб талаба-ёшлар фермер хўжалик фаолияти билан яқиндан танишиб, ишчилар билан мулоқот олиб борди. Амалиётчи талабаларга зарур бўлган маълумотлар тақдим этилди. Ҳозирги пайтда хўжаликда парвариш қилинаётган асалари оиласи ва уларни сақлаш шароити ўрганилди. Талаба-ёшлар бу ерда қизғин равишда олиб борилаётган иш жараёнини кузатишар экан, ҳар бир нарсани диққат билан ўрганишга ҳаракат қилишди. Амалиёт раҳбари С.Абуов хўжаликда етиштирилаётган она асаларилар парвариши ҳақида маълумотларни бериб ўтди. 209 ва 213-гуруҳ талабалари 4 ҳафта давомида мутахассислик амалиётини ўташи белгиланган. Ушбу жараёнлар мобайнида улар ўзларининг амалий билим ва кўникмаларини янада ошириб боришади. Кафедра мудираси А.Торешова ўқитувчилар амалиёт жараёнларига жиддий ёндашув асосида масъулият билан қарашларини алоҳида таъкидлаб ўтди. Муҳими талабалар зарур кўникмаларга эга бўлиш орқали ўз тажрибаларини орттириб боришади.
скачать dle 12.1