Талабалар Чимбой туманидаги лабораторияда амалий билимларини мустаҳкамлади
Филиалимизда таҳсил олаётган 1 ҳамда 2-босқич талабалари учун ёзги семестр якунланиб, танишув ва малакавий амалиёт жараёнлари бошланди. Бунда 1-босқич талабалар филиал лаборатория хоналарида танишув амалиётини олиб борсалар, 2-босқич талабалар эса туманлардаги фермер хўжаликлари ва лабораторияларга ташриф буюриб ўз амалий билимларини мустаҳкамлайди. Жумладан, ветеринария медицинаси йўналиши 2-босқич 200-гуруҳ талабалари микробиология фанидан ўқув дала амалиёти доирасида Чимбой туманидаги ҳайвонлар касалликлари ташҳиси ва озиқ овқат маҳсулотлари ҳафвсизлиги давлат марказига ташриф буюришди. Талабалар Амалиёт раҳбари Д.Ерназаров ҳамда “Ветеринария” кафедраси катта ўқитувчиси Х.Арзыевлар ҳамроҳлигида 2 та бўлимдан иборат бўлган лаборатория фаолияти билан яқиндан танишиб иш жараёнини кузатишди. Бу ерда бактериолоогия ва паразитология бўлимлари мавжуд бўлиб амалиётчи талабалар серология бўлимида бруцеллёз касаллигига Роз-бенгал реакцияси асосида ташҳис қўйиш жаарёнини ўрганишди. Уларга лабораториядаги мутахассис ва амалиёт раҳбари Д.Ерназаровлар томонидан керакли маълумотлар берилди. Шунингдек талабалар ушбу бўлимда бактериял бўяқлар ва бактерияларни бўяш усуллари билан обдон танишдилар. Чимбой туманига ташриф давомида 200-гуруҳ талабалари ўз амалий билимларини мустаҳкамлади.
скачать dle 12.1