SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI«Огоҳ бўлинг, ҳаётингизни барбод қилманг!» мавзусида тадбир ташкил этилди » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
«Огоҳ бўлинг, ҳаётингизни барбод қилманг!» мавзусида тадбир ташкил этилди
Барчамизга маълумки, 26 июнь Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни сифатида нишонланиб келинмокда. Яқинлашиб келаётган ушбу сана муносабати билан филиал талаба-ёшлари орасида тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бориш мақсадида «Огоҳ бўлинг, ҳаётингизни барбод қилманг!» атамасида тадбир ташкил этилди. Ушбу тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Давлат ҳавфсизлиги хизмати тезкор ходими С.Бешимов, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жиноят қидирув бошқармаси катта тезкор вакили З.Сапарбаев, Қорақалпоғистон Республикаси ОИТСга қарши кураш маркази шифокори Г.Гаипова, Қорақалпоғистон Республикаси Наркология маркази нарколог шифокори Р.Атаназаров, Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари С.Ганиев, директор маслаҳатчиси З.Сапарбаев ҳамда ходимлар иштирок этишди. С.Ганиев тадбирни кириш сўзи билан очиб берди. Тадбир давомида эса ташриф буюрган меҳмонлар сўзга чиқиб, биз аср вабоси дея нафрат билан тилга оладиган гиёҳвандлик дардига аксарият ҳолларда 30 ёшгача бўлган инсонлар йўлиқиши, дунёда ҳар йили қанчадан-қанча одамлар унинг домига тушиб ширин ҳаётини барбод қилаётгналиги ва унга қарши кураш олиб бориш учун айниқса ёшларимиз маънан етук бўлиш керак эканлиги ҳақида тўхталдилар. Мутахассислар томонидан талаба-ёшларга керакли маълумотлар ва тавсиялар берилди. Тадбир иштирокчилари тадбир мавзуси бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.