Филиал ходимлари сиёсий-маърифат соатини томоша қилишди
Жорий йилнинг 17 июнь куни Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиалининг маънавият ва маърифат хонасида филиал ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг youtube канали орқали сиёсий-маърифат соати томоша қилинди. Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари С.Ганиев, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи А.Сейткамалов, Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Е.Сейтмуратов, ходимлар ҳамда гуруҳ тьюторлари биргаликда сиёсий-маърифат соати иштирокчилари бўлишди. Барча вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари вакиллари учун мўлжалланган ушбу сиёсий-маърифат соатида Ўзбекистондаги конституциявий ислоҳотларнинг устувор йўналишлари, ҳуқуқий саводхонлик, яъни ҳафта давомида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун ва моҳияти бўйича батафсил маълумотлар берилди. Филиал ходимлари маърузачиларнинг чиқишларини диққат билан тинглаб мавзулар бўйича кенг тушунчаларга эга бўлишди. Шунингдек, сиёсий-маърифат соати «Бир чимдим» маънавият рукни билан якунланди. Ходимларимизнинг юртимиздаги ислоҳотлардан хабардор бўлиб бориши ва уларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаб боришда сиёсий-маърифат соати муҳим аҳамият касб этади.
Филиал матбуот хизмати
скачать dle 12.1