SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI4-босқич битирувчи талабалар якуний давлат аттестация имтиҳонларини топширди » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
4-босқич битирувчи талабалар якуний давлат аттестация имтиҳонларини топширди
Жорий йил 13 июнь куни Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиали Зооинженерия йўналишининг 4-босқич 10 нафар битирувчи талабалари мутахассислик фанлари бўйича якуний давлат аттестация имтиҳонларини топширишди. Эртага, яъни 14 июнь куни эса ушбу йўналишда таҳсил олган 10 нафар талаба ўзлари танлаган мавзу бўйича битирув малакавий ишларини ҳимоя қилиши режалаштирилмоқда. Бундан аввал Ветеринария медицинаси йўналишининг 7 нафар битирувчи талабаси диплом ва малакавий битирув ишларини муваффақиятли ҳимоя қилганлиги ҳамда 9 нафари эса якуний давлат аттестация имтиҳонларини топширганлиги ҳақида хабар берган эдик. Албатта филиал тарихида илк маротаба ўтказилаётган битирув малакавий ишлари ҳимояси ҳамда якуний давлат аттестация синовлари шаффоф тарзда бўлиб ўтишига, талабаларнинг ишлари чуқур таҳлил қилиниб, уларни одиллик тамойили асосида баҳолашга алоҳида аҳамият қаратилди. Ушбу лаҳзалар битирувчилар учун ширин бир хотира сифатида эсда қолиши табиий албатта.