“Заковат” интеллектуал ўйини лигасининг финал босқичи ўтказилди
Барчамизга маълумки, Президентимиз ташшаббуси билан “Заковат” интеллектуал ўйини оммавий-маърифий ҳаракатга айлантирилиб, юртимиздаги билимдон ёшларга шароит яратиб берилмоқда. Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиалида таҳсил олаётган билимдон талабалар ўртасида Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими услубчиси Қ.Сарсенбаев ташаббускорлиги билан “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди. Жорий йилнинг 17 март кунидан бошлаб старт берилган ўйин турнирида филиал талабаларидан ташкил топган жами 26 жамоа иштирок этишди. Зукко талабалар орасида “Заковат” интеллектуал ўйини лигасининг финал босқичи ўтказилди. Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари С.Ганиев сўзга чиқиб, барча иштирокчи жамоаларга омад тилади. Финал баҳси ҳаёжонли онларга бой тарзда бўлиб ўтди. Энг зеҳни ўткир билимдонлар ўйин давомида ғолиблик учун астойидил беллашдилар. Қизиқарли баҳс-мунозараларга бой кечган “Заковат” интеллектуал ўйини лигасининг финал босқичи якуний натижаларига кўра:
1-ўрин-«Трисмегист» жамоаси (Ветеринария диагностикаси ва лаборатория иши йўналиши 2-босқич 212-гуруҳ талабалари);
2-ўрин-«Аристократлар» жамоаси (4-босқич талабаларидан таркиб топган);
3-ўрин- «Восток» жамоаси (Ветеринария медицинаси 2-босқич 203-гуруҳ талабари).
Ўйин якунида ғолибларни тақдирлаш маросими ўтказилди. Мутлоқ ғолибликни кўлга киритган жамоаларга диплом ва қимматбаҳо совғалар ва кубок топширилди. Филиал талаба-ёшлари ўртасида ташкил “Заковат” интеллектуал ўйини лигаси жуда қизиқарли тарзда бўлиб ўтганлигини барча иштирокчилар эътироф этиб ўтишди.
скачать dle 12.1