SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALIИлк битирувчи талабаларнинг битирув малакавий ишлари ҳимояси бўлиб ўтди » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
Telefon
+998 61 224 71 09
E-mail
samvminf@edu.uz
SamDVUNF » Yangliklar » Илк битирувчи талабаларнинг битирув малакавий ишлари ҳимояси бўлиб ўтди
Илк битирувчи талабаларнинг битирув малакавий ишлари ҳимояси бўлиб ўтди
Жорий йил 10 июнь куни Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиалининг илк битирувчи талабаларининг битирув малакавий ишлари ҳимояси бўлиб ўтди. Жумладан, “Ветеринария ва зооинженерия” факультети Ветеринария медицинаси йўналишининг 7 нафар битирувчи талабаси 4 йилмобайнида ўзлаштирган билимларига таяниб, танлаган мавзулари бўйича диплом ишини ҳимоя қилди. Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Қ.Атаназаров ҳамда комиссия аъзолари битирувчиларни самимий қутлаб, келажакда уларга баланд парвозлар тилади. Куни кеча 9 нафар битирувчиларнинг якуний давлат аттестация имтиҳонлари бўлиб ўтган эди. Комиссия аъзолари томонидан битирув малакавий ишлари яхши баҳоланди. Албатта, ушбу лаҳзалар филиал тарихида илк битирувчилар сифатида муҳирланиб қоладиган талаба-ёшлар, қолаверса, филиал профессор-ўқитувчилари учун ҳам ўта ҳаёжонли онлар бўлиб ҳисобланади. Зооинженерия йўналишида таҳсил олган талабаларнинг битирув малакавий ишлари ҳимояси келаси ҳафта бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда. Бугун битирувчилар ўзлари танлаган долзарб мавзулар бўйича диплом ишини ҳимоя қилишди. Мазкур бўлажак мутахассисларимиздан умидимиз катта. Улар келажакда филиал профессор-ўқитувчилари томонидан берилган билим ҳам эга бўлган кўникмаларини оқлаб, ветеринария соҳасининг ривожида ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўша олишига катта ишонч билдирамиз.