SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI670 гектар ерни эгаллаган ўқув-тажриба хўжалигига саёҳат » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
Аввал хабар берганимиздек, айни кунларда филиал директори Адилбай Есимбетов Руминия давлатига ташриф буюриб, Клуж-Напока қишлоқ хўжалик фанлари ва ветеринария медицинаси университети фаолиятини яқиндан ўрганмоқда. Унинг филиал матбуот котиби Зийўар Хожамуратовага берган маълумотларига кўра, куни кеча университетнинг 670 гектар ерни эгаллаган ўқув-тажриба хўжалигида бўлиб, у ерда яратилган замонавий шароитларни кўздан кечирган. Хўжаликда ҳозирги кунда 200 бошдан ортиқ қорамол, 300 бошдан ортиқ чўчқа, 1800 бошдан ортиқ паррандалар парвариш қилинаётган экан. Шунингдек, замонавий ускуналарга эга сутни қайта ишлаш цехи мавжуд бўлиб, у ерда иш жуда қизғин тарзда олиб борилмоқда. Тухум йўналишидаги парвариш қилинаётган паррандаларнинг маҳсулдорлиги йўқори эканлигини таъкидлашимиз мумкин. — 670 гектар майдонга эга ўқув-тажриба хўжалигига қилган танишув саёҳатимиз давомида қилган танишув саёҳатимиз менда жуда илиқ таассуротларни қолдирди. Тўғриси, бу ернинг шароитларига жуда ҳавасим келди. Хўжаликда иш жараёнлари жуда қизғин тарзда кечиб, ҳар бир ишчи ўз вазифасини масъулият билан бажариши эътиборимни тортди. Университетда таҳсил олаётган талабаларнинг амалий билимлари мана шундай яратилган имкониятлар туфайли янада мустаҳкамланиб бориши аниқ—дейди филиал директори Адилбай Есимбетов. Директоримизнинг ижобий сафар таассуротлари мени ҳам қувонтирди.