SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI«Биз-ёшлар гиёҳвандликка қаршимиз!» шиори остида учрашув ташкил этилди » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
«Биз-ёшлар гиёҳвандликка қаршимиз!» шиори остида учрашув ташкил этилди
Жорий йилнинг 3 июнь куни Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиалида «Биз - ёшлар гиёҳвандлик ва ОИТСга қаршимиз!» шиори остида учрашув ташкил этилди. Ушбу тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ жиноят қидирув бўлими ходими З.Сапарбаев, Республика наркология диспансери шифокори Р.Атаниязов, Қорақалпоғистон Республикаси ОИТСга қарши курашиш маркази шифокорлари Р.Хожабеков ва М.Қутлымуратов ҳамда Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари С.Ганиевлар сўзга чиқиб, гиёҳвандлик дунё ҳамжамиятини ташвишга солаётган долзарб муаммолардан бири эканлиги, унга қарши кураш олиб бориш ҳамда талаба-ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш муҳим аҳамият касб этиши ҳақида тўхталди. Айниқса мамлакатимизда ушбу иллатга қарши кураш олиб бориш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар алоҳида таъкидлаб ўтилди. Мутахассислар томонидан талаба-ёшларга зарур маълумотлар берилди. Шифокорлар наркотик моддаларни истеъмол қилишнинг организмга зарари бўйича тиббиётда тасдиқланган салбий таъсирларини тушунтириб берди. Учрашув давомида талаба-ёшлар мавзу бўйича батафсил маълумотларга эга бўлишди. Соғлом фикрга эга бўлмаган ҳар қандай киши шу каби зарарли иллатлар таъсирига тушиб қолиши мумкин. Шу боис, ёшлар орасида мана шундай тадбирларни ташкиллаштириб бориш ҳар томонлама фойдали бўлади. Учрашув якунида эса иштирокчиларга тарқатма материаллар тарқатилди.