Курсантлар ҳарбий чиқишларни намойиш этишди
Жорий йилнинг 25 май куни филиалимизга Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари бошқармаси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши Қорақалпоғистон Республикаси худудий бўлими мутахассиси Г.Палуанова ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари бошқармаси ҳузуридаги чақирувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлари бўйича тайёрлашмаркази курсантлари ташриф буюришди. Тадбирни филиал директори А.Есимбетов очиб бериб, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтди. Тадбир давомида эса курсантлар томонидан ҳарбий чиқишлар намойиш этилди. Талаба-ёшлар ҳарбийча ҳаёт тарзи бўйича тушунчага эга бўлиш билан биргаликда, уларнинг қалбида ва кўзида фахр туйғуси акс этди десак муболаға бўлмайди.
Айниқса Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси давлат байроқлари баланд кўтарилган ажойиб трюклар кўпчиликни энтиктирди. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари бошқармаси ҳузуридаги чақирувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлари бўйича тайёрлаш маркази курсантларнинг чиқишлари барчага манзур бўлди ҳамда позитив кайфият бағишлади.
скачать dle 12.1