«Ҳар бир миллат либоси гўзаллик тимсоли» кўрик-танлови ўтказилди
Биламизки, ҳар бир миллатнинг ўзига ҳослигини кўрсатадиган ойнаси тили ва миллий урф-одатлари бўлиб ҳисобланади. Турли миллат вакилларининг бор нафосати эса миллий либосларда намоён бўлади. Миллий кийимлар айниқса қизлар эгнида янада жилоланиб кўзларни қувонтиради. Бугун Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиали мажлислар залида «Ҳар бир миллат либоси гўзаллик тимсоли» шиори остида ўтказилган кўрик-танлов давомида йуқоридаги сўзлар яна бир марта ўз исботини топди десак муболаға бўлмайди. Филиалда таҳсил олаётган 2-босқич талаба-қизлар орасида ташкил этилган ушбу кўрик-танлов жами 2 шарт бўйича ўтказилди. Ветеринария ва зооинженерия факультети декани А.Каниязов тадбирни очиб бериб, барча иштирокчиларга омадлар тилади. Иштирокчи қизлар қорақалпоқ, ўзбек, турк, рус, украин, ҳинд, корейс сингари турли миллат вакилларининг образларини саҳнага олиб чиқишди. Жумладан, 1-шартда миллий либослар кўргазмаси доирасида подиум ташкил этилди ҳамда ҳар бир иштирокчи ўзининг образи бўйича ҳакамлар ҳайъати аъзоларига қизиқарли маълумотларни тақдим этишди. 2-шарт давомида иштирокчилар ўзлари танлаган миллат вакили сифатида ўша миллатга хос бўлган урф-одатлар ҳамда анъаналарни ўзида намоён этган миллий чиқишлар, шўх рақслар ва куй-кўшиқларини ижро этишди. Тадбир давомида залдаги томошабинларга кўтаринки руҳ ҳамда хуш кайфият бағишланди. Шунингдек, иштирокчилар томонидан тайёрланган видеороликлар намойиш этилди. «Ҳар бир миллат либоси гўзаллик тимсоли» мавзусида ўтказилган кўрик-танловининг якуний натижасига кўра, Ветеринария медицинаси йўналиши 2-босқич 201-гуруҳ талабаси Шахида Қарлыбаева 1-ўринни эгаллаб ғолибликни қўлга киритди. Ветеринария диагностикаси ва лаборатория иши йўналиши 2-босқич 211-гуруҳ талабаси Венера Жолдасбаева 2-ўринни эгаллаган бўлса, Зооинженерия (балиқчилиқ) йўналиши 2-босқич 215-гуруҳ талабаси Бибизада Алламуратова 3-ўринни олишга муваффақ бўлди. Ғолиблар ҳакамлар ҳайъати аъзоларии томонидан самимий қутланиб, уларга диплом топширилди. Тадбирнинг якуний қисмида Хотин-қизлар масалалари бўйича директор маслаҳатчиси Г.Ешмуратова сўзга чиқиб, бугунги кўрик-танлов жуда кўтаринки руҳда бўлиб ўтганлигини таъкидлаб, барча иштирокчиларга миннатдорчилик билдириб ўтди. Бир сўз билан айтганда, талаба-қизларимиз саҳнада миллий либосларда товланар экан қалбимиз ўзгача энтикиб кетди. Ушбу ажойиб лаҳзаларни расмларга ва қалбимизга муҳирладик.
Филиал матбуот хизмати
скачать dle 12.1