Президентимизнинг «Янги Ўзбекистон Стратегияси» номли китобининг мазмун-моҳияти тушунтирилди
Бугун Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиалига O'zLiDeP партияси Нукус шаҳар Кенгаши раиси Б.Адилчаев ҳамда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Юридика факультетининг 1-босқич талабаси Д.Абдувасиевлар ташриф буюриб, филиал талаба-ёшларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Янги Ўзбекистон Стратегияси» номли китобининг мазмун ва моҳияти кенг тушунтирилди. Филиалнинг маънавият ва маърифат хонасида бўлиб ўтган ушбу тадбирни Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари С.Ганиев кириш сўзи билан очиб берди. Б.Адилчаев сўзга чиқиб, талаба-ёшларга Президентимизнинг муаллифлигида 2021 йили нашрдан чиққан «Янги Ўзбекистон Стратегияси» номли китоби 7 бўлимдан иборат эканлиги, ҳар бир бобнинг қандай номланиши ҳамда китоб 10 минг нусхада чоп этилгани ҳақида маълумот берди. Шунингдек ҳар бир бўлимига алоҳида тўхталиб, мазмун-моҳиятини батафсил тушунтириб ўтди. Талабаларда аниқ тушунчаларни ҳосил қилиш мақсадида Янги Ўзбекистонни барпо этишда Инсон қадри муҳим тамойил сифатида халқимиз ҳаётидаги ўрни муҳим эканлиги ҳаётий мисоллар билан айтиб ўтилди. Мазмунли маърузалардан сўнг талабалар ташриф буюрган меҳмонларга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат этиб, тўлақонли жавоб олишди. Мулоқот давомида фаол иштирок этган талабаларга партия томонидан совғалар тақдим этилди. Тадбир якунида эса Б.Адилчаев филиал кутубхонасига Шавкат Мирзиёевнинг «Янги Ўзбекистон Стратегияси» номли китобини совға тариқасида топширди ҳамда талабаларга албатта мутолаа қилишларини ва китоб мазмуни билан яқиндан танишишни тавсия қилиб ўтди.
скачать dle 12.1