Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйилди
Маълумки, ҳар йили юртимизда Хотира ва қадрлаш куни кенг нишонланади. Жорий йилнинг 7 май куни Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиали жамоаси директор Адилбай Есимбетов раҳбарлигида 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан пойтахтимиздаги Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйдилар.
Ушбу тадбирда профессор-ўқитувчилар, ходимлар, гуруҳ тьюторлари ҳамда талаба-ёшлар иштирок этишиб, ҳамжиҳатликда Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган юртдошларимиз хотирасига ҳурмат бажо келтиришди. Шунингдек, “Ватанпарвар боғи”га ташриф буюриб ҳарбий техника ва самолётлар макетларини томоша қилишди. Аждодларимиз хотирасини улуғлаб мана шундай тадбирларни ташкил этиш орқали талаба-ёшлар онгига бугунги фаровон турмушимиз учун фидокорона жанг қилган қаҳрамонларимиз хотираси муқаддас эканлигини сингдириш олий мақсадимиз ҳисобланади.
скачать dle 12.1