SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALIЕтакчи талабалар билан очиқ мулоқот ташкил этилди » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
Telefon
+998 61 224 71 09
E-mail
samvminf@edu.uz
SamDVUNF » Yangliklar » Етакчи талабалар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
Етакчи талабалар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиалининг Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари С.Ганиев ташаббуси билан филиалдаги етакчи талабалар иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди. Бўлиб ўтган суҳбатлашувда директор маслаҳатчиси З.Сапарбаев ҳам бевосита иштирок этди. Ушбу мулоқот чоғида дастлаб, Ёшларетакчиси ва етакчи талабаларнинг бугунги кундаги фаолияти ва иш самарадорлиги таҳлил қилинди. Ҳар бир гуруҳ етакчиси билан алоҳида суҳбат олиб борилиб, бугунги кунда талаба-ёшларни қийнаётган ижтимоий-иқтисодий муаммолар ҳар томонлама ўрганилди. Мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва уларга ижобий ечим топиш масалалари кўриб чиқилди. Талабаларнинг руҳий ҳолатини ўрганиш, улар билан очиқ мулоқотлар ташкил этиб бориш ҳақида сўз юритилди. — Сизларни қийнаётган муаммога биз ҳеч қачон бефарқ бўлмаймиз ва лоқайд қарай олмаймиз. Керак бўлса ҳар бирингиз билан якка тарзда суҳбатлар олиб борамиз — дейди ўз нутқида С.Ганиев. — Талабаларимиз маънавиятини янада юксалтириб бориш учун астойидил ҳаракат қиламиз. Бу ерда йиғилган етакчилар мана шу гапларни гуруҳингиздаги ҳар бир талабага етказинг.
Самимий тарзда олиб борилган суҳбат давомида З.Сапарбаев талаба-ёшларнинг қизиқишлари ва режалаштирган мақсадларидан келиб чиққан ҳолда уларнинг таклифларини ўрганди. Бир сўз билан айтганда етакчи талабалар билан очиқ мулоқот давомида муҳим масалалар муҳокама этилди. Келгусида талаба-ёшлар орасида турли мавзуларда маънавий-маърифий тадбирларни янада кўпроқ ва мунтазам равишда ташкиллаштириб бориш ва шу орқали уларни тадбирларга жалб қилиб бориш ҳамда фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари амалга оширилиши алоҳида таъкидлаб ўтилди. Етакчи талабалар билан ўтказилган суҳбат жуда мазмунли тарзда бўлиб ўтди.