SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALIБўзатов туманидаги умумтаълим мактабларига ташриф амалга оширилди » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
Бўзатов туманидаги умумтаълим мактабларига ташриф амалга оширилди
Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиали Бўзатов туманидаги бириктирилган умумтаълим мактаблари билан бугунги кунда самарали ҳамкорликни йўлга қўймоқда. Жумладан, Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари С.Ганиев бошчилигида кафедра мудирлари ва профессор-ўқитувчилар тумандаги 5-6 ҳамда 7-умумтаълим мактабларига ташрифни амалга оширди. Ушбу ташрифдан кўзланган асосий мақсад эса филиалга бириктирилган мактабларда йўлга қўйилган таълим-тарбия жараёни, ўқитувчиларнинг салоҳияти ва таълим сифати билан яқиндан танишиш билан бирга бу ердаги ўқув жараёнларини янада такомиллаштириш ҳамда ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини янада оширишда ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборат. Ташриф аввалида мактаб раҳбарияти билан самарали ҳамкорликнинг давомийлигини таъминлаш ва ривожлантириш бўйича ўзаро суҳбат олиб борилди. Шундан сўнг, мактабда таҳсил олаётган битирувчи синф ўқувчилари билан учрашувлар ташкил этилиб, улар билан очиқ ва самимий мулоқот олиб борилди. Филиал профессор-ўқитувчилари томонидан филиалнинг бугунги кундаги фаолияти, ўқув жараёни ва талаба-ёшлар учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтилди. Ўқувчиларга маҳорат дарслари ва семинар-тренинглар ташкил этилди. Филиал раҳбарияти томонидан мактаб кутубхонасига профессор-ўқитувчиларимиз муаллифлигида чоп этилган ўқув-услубий қўлланамалар ҳамда бадиий китоблар совға сифатида топширилди. Ташриф чоғида Бўзатов туманидаги мактаблар фаолияти ва мавжуд муаммолар яқиндан ўрганилиб, филиал раҳбарияти бириктирилган ушбу мактаблардаги таълим сифатини янада оширишда кўмаклашиш ва амалий ёрдам бериш учун ҳар дойим тайёр эканлиги алоҳида таъкидланди. Келгусида профессор-ўқитувчилар томонидан маҳорат дарслари ва қизиқарли мавзуларда семинар-тренинглар ташкил этиб бориш орқали ўзаро тажриба алмашишга келишиб олинди. Филиал вакиллари асосан битирувчи синф ўқувчилари билан олиб борилган мулоқот давомида уларнинг таълим олишга бўлган қизиқишларини янада орттиришга ва филиалдаги таълим жараёни ҳақида уларга батафсил маълумот беришга астойидил ҳаракат қилишди. Ташриф якунида мактаблар раҳбарияти ўз миннатдорчилигини изҳор этиб, ўқувчилар чин маънода ижобий таассуротларга эга бўлганлигини эътироф этишди.