“Халқаро ветеринария куни” байрами муносабати билан директор табриги
Ассалому алайкум, ҳурматли филиал жамоаси, профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар!
Сизларни, қолаверса юртимиздаги барча ветеринария соҳаси вакилларини “Халқаро ветеринария куни” байрами билан самимий муборакбод этаман! Биламизки, ҳар йили апрель ойининг охирги шанбаси Халқаро ветеринария куни сифатида кенг нишонланиб келинмоқда. Қайси соҳани олиб қарамайлик, ўзига яраша машақати, ютуқ ва камчиликларини кўрамиз. Мамлакатимизда сўнгги йилларда ветеринария соҳасида жадал ислоҳотлар амалга оширилиб, соҳа ва унинг тармоқлари изчил ривожланиб бормоқда. Давлатимиз раҳбари томонидан соҳага қаратилган алоҳида эътибор ҳамда қатор фармон ва қарорларнинг қабул қилиниши ветеринария соҳасининг янада ривожланишига мустаҳкам замин яратиб бермоқда. Амалга оширилаётган ислоҳотлар, ҳар қандай ўзгаришлар ва янгиланишлардан дойим бохабар бўлиб боришга ҳаракат қиламан. Боиси, олий ўқув юртимизда келажакда айнан мана шу соҳа ривожига ўз ҳиссасини қўша оладиган ёш кадрлар таълим олмоқда. Сир эмаски, кейинги йилларда аҳолининг чорвачилик маҳсулотларига бўлган талабининг ўсиб бориши ветеринария ва чорвачилик соҳасини ривожлантииш ҳамда етук мутахассисларни тайёрлаш заруриятини пайдо қилмоқда. Бўлажак ёш ветеринарларни тайёрлаш эса бугуннинг муҳим вазифаларидан бири сифатида илгари сурилмоқда. Шу ўринда таянч ўқув юртимизнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 мартдаги “Ветеринария ва чорвачилик соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига асосан, Самарқанд ветеринария медицинаси институти фаолияти кўламини кенгайтириш, халқаро нуфузини ошириш мақсадида Самарқанд ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар Университети сифатида ташкил этилиши ва филиалимиз Университет филиали бўлиб қайта номланиши зиммамиздаги масъулият юкини яна бир чуқур англашимизга ва олдимизга қатор муҳим вазифалар қўйилганини теран ҳис қилишимизга туртки бўлди. Соҳа бўйича етук мутахассисларни тайёрлашимиз учун имкониятлар янада кенгайиши билан бирга унинг вазифаси ҳам тубдан ўзгарди. Мана шуларни инобатга олган ҳолда биз филиал жамоаси билан ҳамжиҳатликда улуғ мақсадларимиз сари янги тизимлар асосида иш олиб боришни режа қилдиқ. Бугун мамлакатимизда ушбу соҳанинг етук мутахассисларига бўлган талаб юқори эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш ўринли бўлади. Филиалда таҳсил олаётган талабаларга ҳар томонлама сифатли ва замонавий билимларни бериш орқали ветеринария соҳаси ривожига ўзимизнинг камтарона ҳиссамизни қўшишни ният қилганмиз. Бунинг учун биз бор куч ва имкониятимизни сафарбар этишга тайёрмиз деб бемалол айта оламан. Зиммамиздаги шарафли вазифамизни аъло даражада бажаришга ва Республикамизда ветеринария ва чорвачилик соҳаси ривожига ўзларининг катта ҳиссасини қўша оладиган етук кадрлар тайёрлашга астойидил ҳаракат қиламиз. Фурсатдан фойдаланиб, барча ветеринария соҳаси вакиллари, филиал профессор-ўқитувчилари ҳамда бўлажак соҳа мутахассислари бўлган талаба-ёшларни “Халқаро ветеринария куни” муносабати билан самимий табриклайман! Машақатли ишларингизда фақат муваффакиятлар тилайман! Соҳа ривожи учун холисона хизмат қилишдан ҳеч қачон чарчаманг! Барчангизга жўшқин шижоат тилайман. Муқаддас Рамазон ойида қалбимдаги жамийки эзгу тилакларимни сизга йўллаб қоламан.
Ҳурмат билан,
Адилбай Есимбетов,
Биология фанлари доктори, доцент
СамВМЧБУ Нукус филиали директори
скачать dle 12.1