Филиал жамоаси умумумхалқ ҳайрия ҳашарида фаол иштирок этишмоқда
Жорий йилнинг 30 апрель куни республикамиз бўйлаб «Маҳалла ободлиги—юрт фаровонлиги» шиори остида умумхалқ ҳайрия ҳашари ўтказилмоқда. Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиалида ҳам ушбу шиор остида умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтмоқда.
Унда факультет декани ва декан муовинлари, профессор-ўқитувчилар ва ходимлар фаол иштирок этишмоқда. Айни пайтда кечаётган қизғин жараёнда филиал жамоаси ҳамжиҳатликда енг шимариб филиал биноси атрофини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга оширмоқда.
—Бугунги умумхалқ ҳайрия ҳашарида барчамиз уюшқоқлик билан иштирок этиб, ободонлаштириш ишларида ўз ҳиссамизни қўшаётганлигимиздан жуда мамнунмиз. Албатта, атроф-муҳит озодалиги бизни ҳам қувонтиради —дейди «Ветеринария ва зооинженерия» факультети декани А.Каниязов. Филиал жамоаси шижоат билан атрофни ободонлаштириш ишларини амалга оширмоқда. Ушбу жараённи фотоаппарат объективига муҳрлаб, уларга ҳормасин айтиб қоламиз.
скачать dle 12.1