Талабалар Миздакхан тарихий эсдалик мажмуасига саёҳат қилишди
Жорий йилнинг 28 апрель куни Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиали «Табиий ва гуманитар фанлар» кафедрасининг тарих фани ўқитувчиси Е.Сейтмуратов томонидан Зооинженерия йўналиши 1-босқич 111-гуруҳ талабалари учун сайёр дарс ташкил этилди. Яъни, Хўжайли туманига ташриф буюриб, Миздакхан тарихий эсдалик мажмуасига саёҳат қилишди.
— Ушбу сайёр дарсни ташкил этишдан асосий мақсад талаба-ёшларни юртимиздаги тарихий обидалар билан яқиндан таништириб, шу орқали улар онги ва қалбига анъаналаримиз ва тарихий маданиятимизга бўлган меҳр ва ҳурматни сингдириш ҳамда тарихчи сифатида эсдалик мажмуаси ҳақида тўлақонли маълумотларни беришдан иборат —дейди Е.Сейтмуратов. Саёҳат давомида 111-гуруҳ талабаларига Қорақалпоғистондаги археологик эсдаликлардан бири ҳисобланган Миздакхан тарихий эсдалик мажмуаси ҳақида тарих маълумотларига таянган ҳолда сўзлаб берилди. Филиал талабалари Миздакхан тарихий эсдалик мажмуаси худудидаги Гауир қала, Жумарт қассоб тепалиги, Шамун Набий ва Ражаб Халифа меъморий обидаси билан яқиндан танишиб, улар қайси асрга тегишли эканлиги бўйича кенг тушунчаларга эга бўлишди. Минг марта эшитгандан бир марта кўрган афзал шиори остида ташкиллаштирилган мазкур саёҳат доирасида талабалар Хўжайли туманида жойлашган тарихий обидаларни ўз кўзи билан кўриб, аниқ таассуротларга эга бўлишди. Муҳими улар билим ва кўникмаларни ўзлаштириши билан бирга вақтларини завқли тарзда ўтказишга муваффақ бўлишди. Бугунги ажойиб кун уларнинг қалбига ширин хотиралар ва бой таассуротлар билан муҳирланиши аниқ.
скачать dle 12.1