SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALIОдам савдоси жиноятининг олдини олиш мавзуси доирасида учрашув бўлиб ўтди » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
Telefon
+998 61 224 71 09
E-mail
samvminf@edu.uz
SamDVUNF » Yangliklar » Одам савдоси жиноятининг олдини олиш мавзуси доирасида учрашув бўлиб ўтди
Одам савдоси жиноятининг олдини олиш мавзуси доирасида учрашув бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 28 апрель куни Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиалининг мажлислар залида «Ички ишлар органи томонидан одам савдоси жиноятининг олдини олиш ва фош этиш амалиёти ҳамда ушбу соҳада юзага келаётган муаммолар» мавзусида учрашув бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси катта тезкор вакили Н.Торешов, филиал раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар иштирок этишди. Филиал директори Адилбай Есимбетов тадбирни очиб бериб, одам савдоси бугунги куннинг долзарб муаммоларидан бири эканлиги, мазкур иллатга қарши курашда ҳар биримиз фуқаро сифатида масъул эканлигимизни ҳис қилиб, зарур чора-тадбирларни олиб боришимиз лозимлигини алоҳида таъкидлади. Бундан сўнг Н.Торешов сўзга чиқиб, жаҳон ҳамжамияти учун жиддий муаммо ҳисобланган одам савдоси ҳақида батафсил тушунчаларни бериб, сўнгги йилларда мамлакатимизда ушбу жиноятнинг олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишлар самарадорлигига алоҳида тўхталди. Учрашув иштирокчиларига одам савдосига қарши курашишда Ўзбекистон Республикасининг Қонунида белгиланган асосий принциплар ҳамда ушбу соҳага қарши курашишда давлат сиёсатининг асосий йўналишлари бўйича батафсил маълумотлар берилди. Ушбу соҳада юзага келаётган муаммоларга алоҳида урғу бериб ўтилди. Қабиҳ ниятли одамлардан ташкил топган жиноятчи гуруҳлар чангалига тушиб қолмаслик учун огоҳ бўлиш зарур эканлиги таъкидланди. Шунингдек, мавзуга оид статистик маълумотлар келтириб ўтилди ва ижтимоий видеоролик қўйиб берилди. Тадбир давомида талаба-ёшлар бугунги мавзу бўйича зарур маълумотлар ва керакли тавсияларга эга бўлишди.