SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI«Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва фуқаро муҳофазаси» мавзусида тушунчалар берилди » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
Telefon
+998 61 224 71 09
E-mail
samvminf@edu.uz
SamDVUNF » Yangliklar » «Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва фуқаро муҳофазаси» мавзусида тушунчалар берилди
«Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва фуқаро муҳофазаси» мавзусида тушунчалар берилди
Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетиНукус филиалига Нукус шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи Ж.Жубанишев масъул ходимлардан иборат гуруҳ билан ташриф буюриб, талаба-ёшлар орасида «Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва фуқаро муҳофазаси» мавзуси бўйича кенг тушунчаларни берди. Филиал биноси худудида ўтказилган мазкур тадбирда Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари С.Ганиев, Ёшлар билан ишлащ, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи А.Сейткамалов, профессор-ўқитувчилар ва ходимлар ҳамда филиал талаба-ёшлари қатнашди. Иштирокчиларга мутахассислар томонидан амалий машғулотлар кўрсатиб берилди. Жумладан, қидирув-қутқарув отрядининг махсус замонавий техникалари ва авария ҳолатларини бартараф қилишда фойдаланиладиган қурилмалар билан яқиндан таништириб ўтилди. Ёнғинни ўчиришда ишлатиладиган техника ва асбоб-анжомлари кўрсатилди. Йўқорида қайд этилган техникаларни амалиётда қандай қўллаш усуллари тушунтирилди.
—Қидирув-қутқарув отрядининг асосий вазифаси фавқулодда вазиятлар рўй берган тақдирда тезкор равишда уларни бартараф қилишдан иборат. Биз ҳар қандай вазиятга тайёр туришимиз ва оператив ишлашимиз зарур—дейди Ж.Жубанишев. Талаба-ёшларга мутахассислар томонидан керакли маълумотлар ва кенг тушунчалар берилди. Амалий машғулотлар давомида иштирокчилар мавзу бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди ва энг муҳими жараён билан яқиндан танишди.