Илмий бўлим томонидан хайрия ишлари амалга оширилди
Биламизки, саховатпеша халқимиз муқаддас Рамазон ойида хайрия ишларини янада кўпроқ амалга оширишга интилиб, савоб олиш илинжида муҳтожларга ёрдам қўлини чўзишга ҳаракат қилади. Мана шундай эзгу ишларни амалга оширишни дилига тугиб қўйган Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалининг илмий бўлим ходимлари илмий ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосари, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор Р.Турганбаев бошчилигида «Гулзор» МФЙ худудида истиқомат қилувчи боқувчисини йўқотган оила, ногирон фарзанди бор она А.Сабырбаеванинг хонадонига бориб, уларнинг ҳолидан хабар олди. Уй эгаси билан самимий мулоқот олиб борилиб, она ва болага озиқ-овқат маҳсулотлари ва кичик совға-саломлар топширилди. Онанинг кўзидан камтарона миннатдорчилик ва эзгу бир шукуроналикни илғаш мумкин эди. Кейинги манзил ушбу маҳалланинг ёлғиз бошли, ҳозирги пайтда нафақадаги онахонимиз яшайдиган ғарибгина хонадон бўлди. боқувчисини йўқотган аёл бу уйда бир ўзи истиқомат қилиб келаётган экан. Филиалимизнинг саховатпеша жамоаси ўзларининг эзгу тилакларини билдириб, онахонимизга кундалик ҳаётда зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини бериб, уй эгасидан дуо олишди. Халқимизда «Олтин олма, дуо ол» деган бир ҳикматли ибора бор. Илмий бўлим ходимларига ушбу эзгу хайрия ишларининг савобини тилаймиз.
скачать dle 12.1