SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI«Ёшлар орасида йўл ҳаракати хавфсизлигини тарғиб қилиш» мавзусида учрашув ўтказилди » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
Telefon
+998 61 224 71 09
E-mail
samvminf@edu.uz
SamDVUNF » Yangliklar » «Ёшлар орасида йўл ҳаракати хавфсизлигини тарғиб қилиш» мавзусида учрашув ўтказилди
«Ёшлар орасида йўл ҳаракати хавфсизлигини тарғиб қилиш» мавзусида учрашув ўтказилди
Жорий йилнинг 20 апрель куни Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали мажлислар залида «Ёшлар орасида йўл ҳаракати хавфсизлигини тарғиб қилиш» мавзусида учрашув бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот гуруҳи катта инспектори, майор Д.Елмуратов, матбуот гуруҳи кичик инспектори Т.Қурбанбаев, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси кичик инспектори Т.Утемуратов,Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари С.Ганиев, директор маслаҳатчиси З.Сапарбаев, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи А.Сейткамалов ҳамда талаба-ёшлар иштирок этишди. Тадбирни С.Ганиев очиб бериб, учрашув меҳмонларини иштирокчилар билан таништириб ўтди. Бундан сўнг Д.Елмуратов сўзга чиқиб, Давлатимиз раҳбарираислигида жорий йилнинг 11 февраль куни йўлларда инсон хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларга алоҳида тўхталди. Талаба-ёшларга йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишдаги энг самарали ва ишончли усул пиёдаларнинг йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилиши эканлиги таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, учрашув давомида мутахассислар томонидан содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари ҳақида рақамларда статистик маълумотлар келтириб ўтилди. Йўл транспорти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва фожиали якунларнинг олдини олишда ҳар биримиз масъулиятни ҳис қилган ҳолда ҳаракат қилишимиз лозимлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди. Тадбир якунида мавзуга оид видеоролик намойиш этилди ҳамда соҳа вакиллари томонидан талаба-ёшларга тарқатма материаллар берилди.