SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALIМактаб ўқувчилари филиалга ташриф буюришди » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
Бугун, яъни 20 апрель куни Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалига Хўжайли туманидаги ХТБга тегишли 34-сон умумтаълим мактаб ўқувчилари ташриф буюришди. Ушбу мактаб филиалимизга бириктирилган мактаблардан бири ҳисобланади. Дастлаб, мажлислар залида ўқувчилар билан суҳбат ташкил этилди. Унда ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Қ.Атаназаров, Ветеринария кафедраси мудири Ш.Авезимбетов, Зооинженерия кафедрасининг мудираси А.Торешова ҳамда ўқитувчилар иштирок этишди. Тадбир бошида Қ.Атаназаров сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31-мартдаги, «Ветеринария ва чорвачилик соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги Қарорининг мазмун ва моҳиятига тўхталиб, ушбу қарор асосида Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Нукус филиали тегишли равишда Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиали деб қайта номланиши ҳақида ўқувчи ёшларга маълумот бериб ўтди. Шунингдек, кафедра мудирлари томонидан ташриф буюрганларга филиал фаолияти ва ўқув жараёнлари ҳақида тушунчалар берилиб, улар орасида келажакда ветеринар бўламан деган ўқувчилар учун соҳага бўлган қизиқишларини янада орттириш мақсадида батафсил маълумотлар тақдим этилди. Самимий тарзда бўлиб ўтган мулоқот давомида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга тўлақонли жавобларни олишди. Шундан сўнг, филиалда таҳсил олаётган бўлажак мутахассислар учун яратилган кенг имкониятлар билан яқиндан таништириш мақсадида мактаб ўқувчилари учун филиал биноси худудида кичик экскурсия ташкил этилди. Жумладан, меҳмонлар ўқув хоналари, талабалар турар жойи, спорт зал, ўқув-лаборатория хонаси, қутиларда парвариш қилинаётган асалари оиласи, балиқлар парвариш қилинаётган сунъий ҳовуз, қуёнхона, ветеринария клиникаси билан яқиндан танишиб, назарий билимларнинг амалиёт билан узвий боғлиқ ҳолда олиб борилаётганлиги ҳақида таассуротларга эга бўлишди. А.Торешова мактаб ўқувчиларига экскурсия давомида қизиқарли маълумотларни бериб борди. Ташриф якунида эса мактаб жамоаси ажойиб меҳмондўстлик ва самимий мулоқот учун филиал раҳбариятига ўз миннатдорчилигини билдиришди. Бугунги ташрифдан сўнг мактаб уқувчиларида соҳага бўлган қизиқиш уйғонган бўлса ажаб эмас. Муҳими, уларга филиал фаолияти ҳақида батафсил маълумотлар берилди.Филиал матбуот хизмати