SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI«Ёшлар орасида соғлом маънавий муҳитни шакллантириш» мавзусида учрашув бўлиб ўтди » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
Telefon
+998 61 224 71 09
E-mail
samvminf@edu.uz
SamDVUNF » Yangliklar » «Ёшлар орасида соғлом маънавий муҳитни шакллантириш» мавзусида учрашув бўлиб ўтди
«Ёшлар орасида соғлом маънавий муҳитни шакллантириш» мавзусида учрашув бўлиб ўтди
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалининг мажлислар залида жорий йилнинг 19 апрель куни «Ёшлар орасида соғлом маънавий муҳитни шакллантириш» мавзусида учрашув бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг “Таълим соҳасини ривожлантириш бўлими” бошлиғи А.Сафаров, Қорақалпоғистон Республикаси мусулмонлар қозиёти Нукус шаҳри бош имом-хатиби Б.Разов, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари А.Танирбергенов ва Р.Таджибаев, Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бўлим бошлиғи Ғ.Сейтеков, Давлат хавфсизлик хизматиходими О.Кулдашов, Қорақалпоғистон Республикаси Республика наркология диспансери нарколог-шифокори А.Нагметова, Қорақалпоғистон Республикаси ОИТСга қарши кураш маркази шифокори В.Қлишева, директор маслаҳатчиси З.Сапарбаев, профессор-ўқитувчилар ҳамда талаба-ёшлар қатнашди. Ушбу тадбирни Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари С.Ганиев кириш сўзи билан очиб бериб, сўз навбатини ташриф буюрган меҳмонларга берди. Учрашув давомида сўзга чиққанлар, талаба-ёшлар орасида соғлом маънавий-руҳий муҳитни шакллантириш муҳим аҳамият касб этиши, ҳар томонлама баркамол, етук ва серғайрат ёшларни тарбиялаш муҳим вазифалардан бири эканлиги ҳамда айни мана шу мақсад йўлида уларнинг маънавиятини юксалтириш зарур эканлигига тўхталди. Шунингдек, нарколог-шифокор А.Нагметова талаба-ёшларга ҳам маънан, ҳам жисмонан соғлом бўлиш учун ҳар хил зарарли одатлар ва ёмон иллатлардан батомом йироқ бўлиш лозимлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Динимизда ёшлар маънавияти ва одоб-ахлоқи борасида сўз этилган масалалар бўйича ҳам тушунчалар берилди. Учрашув давомида ташриф буюрган мутахассислар томонидан филиал талаба-ёшларига мавзу бўйича фойдали тавсиялар ҳамда зарур маслаҳатлар берилди.