“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалида Президентимиз томонидан илгари сурилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида жорий йилнинг 16 апрель куни директор Адилбай Есимбетов бошчилигида бутун филиал жамоаси томонидан 300 тупга яқин мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди. Филиал биноси худудида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш жараёнида директор ўринбосарлари, профессор-ўқитувчилар ва барча ходимлар фаол иштирок этишди. –Ушбу тадбирни ташкил этишдан асосий мақсад республикамиз бўйлаб Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилаётган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида филиал жамоаси билан ҳамжиҳатликда ўзимизнинг ҳиссамизни қўшиш ва соғлом ва экологик атроф муҳитни яратишдан иборат –дейди филиал директори Адилбай Есимбетов.
Енг шимариб астойдил ишга киришган филиал жамоасига қараб, уларниг ҳамжиҳатлиги ва меҳнатсеварлигига тасаннолар айтасан! Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари С.Ганиев ҳам қизғин тарзда кечган жараён давомида ўз ташаббускорлигини кўрсатди. “Яшил макон” лойиҳаси мана шу тарзда позитив кайфиятда амалга оширилди ҳамда унда барча бирдек уюшқоқлик билан қатнашди.
Шунингдек тадбир якунида бугунги ташкил этилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида фаол иштирок этган профессор-ўқитувчилар ва ходимлар Касаба уюшмаси кўмитаси томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди. Энг асосийси филиал жамоаси “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўкаламзорлаштириш сингари эзгу ишда ўз ҳиссаларини қўшганидан мамнун бўлишди.
скачать dle 12.1