Талабалар турар жойида яшайдиган талаба қизлар билан давра суҳбати ўтказилди
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалининг талабалар турар жойида яшайдиган талаба қизлари билан давра суҳбати бўлиб ўтди. Хотин-қизлар масалалари бўйича директор маслаҳатчиси Г.Ешмуратова, Ветеринария ва зооинженерия факультетининг Хотин-қизлар масалалари бўйича декан маслаҳатчиси З.Даулетова ҳамда психолог М.Алламбергеновалар билан биргаликда ташкил этилган ушбу суҳбат давомида ётоқхонадаги қизлар билан очиқ ва самимий тарзда мулоқот олиб борилди. Мулоқот чоғида Г.Ешмуратова ва З.Даулетовалар талаба-қизларга тартиб-интизом, ўзини тутиш, кийиниш одоби ҳамда муомала маданияти борасида кенг тушунчаларни бериб ўтди. Шунингдек, талабалар турар жойида истиқомат қилаётган талаба-қизларнинг бўш вақтларини қандай ўтказаётганлиги ва асосан нималар билан банд бўлаётганлиги билан қизиқиб, мазкур мавзу бўйича ҳам суҳбат олиб борилди.
Филиал психологи М.Алламбергенова эса бу ердаги қизларнинг ҳар бири билан алоҳида мулоқот олиб бориб, авалло, уларни қийнаётган муаммоларини аниқлаб, уларга самарали ечим топиш ва уларни таҳлил қилиб бориш, уларнинг қизиқишлари, фикр ва таклифларини ўрганиб бориш муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, талаба-қизларнинг хулқ-атворининг психологик жиҳатларини ўрганиш мақсадида писхологик тестлар олди. Шу билан бирга улар орасида қизиқарли машқларни ўтказди. Умумий қилиб айтганда филиалнинг талабалар турар жойида яшайдиган талаба қизлар билан бўлиб ўтган суҳбат мазмунли ва фойдали бўлди десак муболаға бўлмайди. М.Алламбергенова томонидан талаба-қизларга истаган пайтида психолог ёрдамига мурожаат қилиши мумкин эканлиги эслатиб ўтилди.
скачать dle 12.1