SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI«Ёшлар онгида оилавий муносабатларни шакллантириш» мавзусида семинар-тренинг ўтказилди » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалининг мажлислар залида жорий йилнинг 12 апрель куни «Ёшлар онгида оилавий муносабатларни шакллантириш ва хотин-қизларнинг оила ва жамиятдаги ўрни» мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда Қорақалпоғистон мусулмонлар қозиёти,Хотин-қизлар масалалари бўйича қози ёрдамчиси Т.Досымбетова, Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари С.Ганиев, Ветеринария ва зооинженерия факультети декани А.Каниязов, декан ўринбосари Е.Сейтмуратов, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи А.Сейткамалов ҳамда талабалар қатнашди. Тадбир бошида С.Ганиев сўзга чиқиб, ёш авлодни маънан соғлом этиб тарбиялашда ота-она ва оиланинг тутган ўрни беқиёс эканлигига тўхталиб, бугунги семинарнинг аҳамияти ҳақида гапириб ўтди. Бундан сўнг Т.Досымбетова сўз олиб, оилавий муносабатлар муқаддас ришта эканлиги, динимизда оила қуриш ва унинг шариатимиздаги эзгу мақсади нимадан иборат эканлиги, бунда ҳар иккала тарафнинг зиммасига юклатилган вазифа ва катта масъулияти борасида гапириб берди.
Тадбир давомида Хотин-қизлар масалалари бўйича директор маслаҳатчиси Г.Ешмуратова «Хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни», филиал психологи М.Алламуратова эса «Оилавий муносабатлардаги муаммолар ва унинг ечимлари» мавзуларида маъруза қилишди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганларидек, “Оила кичик ватан, оила тинч бўлса, бахтли бўлса – ватан тинч бўлади”. Жамиятда мустаҳкам оила барпо этишда эса ёшлар муҳим рол ўйнайди. Шу боис, уларнинг онгига оиламуқаддас эканлиги ва оилавий муносабатларнинг шаклланишида ҳар иккала томон чуқур масъулиятни ҳис қилиши лозимлигини таъкидлаш ўта аҳамиятли ҳисобланади. Айнан мана шу мақсадда ташкил этилган бугунги семинар-тренинг филиалда таҳсил олаётган талаба-ёшларда мавзу бўйича ижобий фикрларни шакллантирди. Мутахассислар томонидан уларга батафсил маълумотлар тақдим этилди.