Филиал директори ижарада яшайдиган талабалар ҳолидан хабар олди
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали директори Адилбай Есимбетов филиалда таҳсил олаётган ижарада турадиган талабаларнинг яшайдиган хонадонларига бориб, уларнинг яшаш шароитини ўрганди. Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари С.Ганиев ҳамда гуруҳ тьюторлари ҳамроҳлиқ қилишди. — Ҳар бир талабани ўз фарзандимиздек кўриб, улар билан илиқ муносабатда бўлишимиз ва яшаш шароитини ўрганиб, уларни қийнаётган муаммоларни бартараф қилишга ҳаракат қилишимиз керак—дейди А.Есимбетов—Ижара яшайдиган талабалар қандай шароитда яшаётганлиги ҳақида аниқ маълумотларга эга бўлиб боришимиз зарур.
Ташриф чоғида ижара хонадонларда истиқомат қилаётган талабалар билан самимий суҳбат олиб борилди. Уларнинг яшаш муҳити ва шароитлари билан яқиндан танишилди. Шунингдек, А.Есимбетов талабаларнинг уй эгалари билан кўришиб, улар билан шахсан ўзи мулоқот олиб борди. Ижара хонадонларни ўрганиш жараёнида талаба-ёшларга озодаликка риоя қилиш, ҳамжиҳатликда аҳил бўлиб яшаш сингари фойдали тавсиялар бериб ўтилди. Хабар олиш якунида филиал талаба-ёшлари яшаётган ижара хонадонларнинг шароити қониқарли ва ижобий эканлиги таъкидланди.
Филиал матбуот хизмати
скачать dle 12.1