Амир Темур таваллудининг 686 йиллиги муносабати билан тадбир ўтказилди
Жорий йилнинг 8-апрель куни Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалининг Ахборот-ресурс марказида Амир Темур таваллудининг 686 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Ушбу тадбирда Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи А.Сейткамалов, Ахборот-ресурс маркази бўлими бошлиғи Ж.Халмуратова, «Табиий ва гуманитар фанлар» кафедраси мудири П.Хожалепесов ва кафедра ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшлар иштирок этишди.
А.Сейткамалов тадбир бошида сўз олиб, бугунги тадбирнинг аҳамияти ва мазмун-моҳиятига тўхталиб ўтди. Тарих фани ўқитувчиси А.Абатов буюк давлат арбоби, саркарда ва меъмор Соҳибқирон Амир Темурнинг ҳаёти, бобомизнинг бой тарихимизда тутган беқиёс ўрни, саркардалик фаолияти ҳақида талаба-ёшларга батафсил маълумотларни берди. Тадбир давомида буюк сиймолар тарихини чуқур ўрганиш айниқса ёшлар орасида муҳим аҳамият касб этиши, бугунги ташкил этилган тадбир ҳам муҳим маънавий аҳамиятга эга эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди. Филиал талаба-ёшлари тадбирда фаол иштирок этишиб, Буюк давлат арбобининг халқ фаровонлигини таъминлаш учун қилган эзгу саъй-ҳаракатлари, унинг миллий тарихимизда қолдирган ўчмас изи борасида ўз фикрларини билдиришди.
Филиал матбуот хизмати скачать dle 12.1