Зукко китобхонлар орасида «Заковат» интеллектуал ўйини бўлиб ўтди
Аввал хабар берганимиздек, филиалимизда “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида тадбирлар ўтказилмоқда. Бугун зукко китобхон талабаларимиз орасида «Заковат» интеллектуал ўйини бўлиб ўтди. Тадбирни Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Е.Сейтмуратов ва Ахборот-ресурс маркази бўлими бошлиғи Ж.Халмуратова очиб бериб, “Китобхонлик ҳафталиги”нинг аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтди ва барча иштирокчиларга омад тилади. Филиал матбуот котиби З.Хожамуратова бугунги ташкил этилган ўйин хусусида иштирокчиларга батафсил тушунча берди ва ўйинни олиб борди. Зукко китобхонлардан ташкил топган жами 14 жамоа ўзаро қизғин тарзда беллашди.
Ўйин давомида жами 15 савол ўйналди. Асосан китобхонлик йўналишидаги мантиқий саволлар жавоб бериш учун иштирокчиларга 1 дақиқа вақт ажратилди. Қизғин бахс-мунозараларга бой кечган ўйин якунида Ветеринария медицинаси йўналишининг 1-босқич 103-гуруҳ талабалари ўзларининг билим ва топқирлиги билан берилган саволларнинг 8 тасига тўғри жавоб бериб ғолибликни қўлга киритишди. Шунингдек, Ветеринария медицинаси йўналишининг 2-босқич 205-гуруҳ ҳамда 1-босқич 104-гуруҳ талабалари (бир ҳил балл билан) 2-ўринни эгаллаган бўлса, Ветеринария диагностикаси ва лаборатория ишлари йўналишининг 2-босқич 211-гуруҳ, 1-босқич 105 ҳамда 1-босқич 114-гуруҳ талабалари 3-ўринни олишга муяссар бўлишди. Иштирокчилар ўйин ҳақида ўзларининг ижобий фикрларини билдиришар экан, келгусида айнан китобхонлик йўналиши бўйича мана шундай «Заковат» интеллектуал ўйинини мунтазам ташкил этиб бориш таклифини билдиришди. З.Хожамуратова бугун ўйин давомида талабалар фаол бўлганлигини, лекин улар янада кўпроқ китоб ўқиши керак эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Завқли кечган тадбир барчага қувноқ кайфият бағишлади. Эртага, яъни 9-апрель куни «Китобхонлик ҳафталиги»нинг ёпилиш маросими бўлиб ўтади ва ўтказилган тадбирларда фаол иштирок этган талабаларни тантанали тақдирлаш маросими бўлади. Барчангизни ушбу тадбирга таклиф этиб қоламиз.
Филиал матбуот хизмати скачать dle 12.1