SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALIФилиал биноси худудида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида мевали дарахт кўчатлари экилди » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
Маълумки, Республикамиз бўйлаб "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси давом этмоқда. Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали раҳбарияти ҳамда талаба-ёшлари ҳам ушбу лойиҳа доирасида филиал биноси худудида кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларини амалга оширмоқда.
Жумладан, 200 тупдан зиёд манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилди. Қизғин тарзда кечаётган мазкур жараёнда филиал профессор-ўқитувчилари, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ҳамда гуруҳ тьюторлари ҳам фаол қатнашиб, филиал биноси худудини ободонлаштириш учун жонбозлик кўрсатмоқда.
Филиал жамоаси ва талабалар : “Ўзимиз яшаб турган атроф-муҳитимизда озодаликни таъминлаб. уни яшил худудга айлантиришдек эзгу ишда ўз ҳиссамизни қўшаётганимиздан ўта мамнунмиз”, дея таъкидламоқдалар. Манзарали табиатни томоша қилиш инсондаги стресс ҳолатларини камайтиради, унинг саломатлигига ҳар томонлама ижобий таъсир кўрсатади. Айнан мана шундай ажойиб соғлом муҳитни яратиш ўзимизга боғлик эканлигини унутмаслигимиз лозим. Филиалда айни кунларда амалга оширилаётган "Яшил макон" акциясида барча ходимлар ва талаба-ёшлар енг шимариб, уюшқоқлик билан иштирок этишмоқда. Юқорида таъкидлаганимиздек, улар томонидан арча, манзарали ва мевали дарахт кўчатлари ўтказилмоқда.