«Саломатлик учун 5000 қадам» шиори остида пиёда юриш марафонига талабаларимиз фаол қатнашди
Бугун, яъни 7 апрель — Бутунжаҳон саломатлик куни сифатида нишонланади. Ушбу сана муносабати билан пойтахтимиз Нукус шаҳрида «Саломатлик учун 5000 қадам» шиори остида пиёда юриш марафони ўтказилди. Тадбирга Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалининг қарийб 100 нафарга яқин талаба-ёшлари Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари С.Ганиев бошчилигида фаол иштирок этишди. Шунингдек, Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Е.Сейтмуратов, касаба юшмаси қўмитаси бошлиғи Г.Казахбаева, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими услубчиси Қ.Сарсенбаев ҳамда гуруҳ тьюторлари қатнашди.
Оммавий пиёда юриш марафонига “Турон” стадионидан старт берилди. Филиалнинг шижоатли талаба-ёшлари кенг жамоатчилик билан биргаликда белгиланган масофани босиб ўтишди. Пиёда юриш инсон саломатлигига ўта фойдали ҳисобланади. Пойтахтимиз кўчаларида тоза ҳаводан нафас олиб, сайр қилиб юрганимизда табиатнинг чиройли манзарасига гувоҳ бўлишимиз билан бирга соғлом турмуш тарзини шакклантирган бўламиз. Бугунги пиёда юриш марафонини ташкил этиш замирида ҳам айнан мана шундай эзгу мақсад мужассам. Айтиш жоизки, филиалимизда таҳсил олаётган талаба-ёшлар соғлом турмуш тарзини тарғиб қиладиган шу сингари тадбирларга мунтазам равишда ҳамжиҳатликда фаол иштирок этиб келишмоқда.
Филиал матбуот хизмати
скачать dle 12.1