Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 29 йиллик байрами тадбири
Бугун Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалида Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 29 йиллик байрами муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг 2022 йил 28 мартдаги 02-170 сон хатига асосан ташкил этилган ушбу тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг депутати К.Каримов, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори ўринбосари Е.Қайыпбергенов, Қорақалпоғистон Республикаси судининг судьяси М.Байниязов, филиал раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар иштирок этишди.
Тадбир бошида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг давлат мадҳиялари янгради. Филиал директори Адилбай Есимбетов тадбирни очиб берди. У ўз нутқида юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида халқимиз фаровон ҳаёт кечираётганлиги, бунинг замирида эса давлатимиз сиёсатида қонун устуворлиги таъминланганлиги мужассам эканлигини алоҳида таъкидлаб, Бош қомусимиз қабул қилинганига 29 йил тўлиши муносабати билан барчани самимий табриклаб ўтди.
Тадбир давомида сўзга чиққанлар Конституция-давлатимиз обрўсини белгилаб берган тарихий ҳужжат сифатида муҳим рол ўйнаши, Бош қомусимиз миллатимизнинг ғурури, тарихимизни акс эттирган муҳим ҳужжат эканлиги ҳақида тўхталиб, ушбу улуғ сана муносабати билан ҳаммани қутлаб ўтди.
Мамлакатимиз фуқароларининг ҳақ-ҳуқуқлари, ҳаракатлари Конституциямиз билан асосланган. Давлатимизда Қонун устуворлиги таъминланганлиги турмуш тарзимизни тартибга солиб туради. Бош қомусимиз халқимизнинг тинч ва фаровон ҳаёт кечиришининг кафолати бўлиб келмоқда.
Талаба-ёшларга Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг яратилиш тарихи, унинг мазмун-моҳияти ва муҳим аҳамиятини янада кенг тушунтириш мақсадида ташкил этилган тадбир юқори савияда бўлиб ўтди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга тўлақонли жавоблар олишди. Бугун обод ва озод ватан бағрида тинч ва фаровон турмуш кечирмоқдамиз. Бу эса бизга берилган неъматлар ичида энг улуғ неъмат ҳисобланади. Мана шундай осуда ҳаётимиз замирида мамлакатимизда қонун устуворлиги таъминланганлиги ва инсон ҳуқуқларининг қонун билан кафолатланганлиги мужассам.
Филиал матбуот хизмати скачать dle 12.1