1-босқич талабалар иштирокида онлайн маъруза ташкил этилди
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалининг зооинженерия (фаолият турлари) йўналишининг 1-босқич 109-110-гуруҳ талабаларига Красноярск давлат аграр университети доценти, биология фанлари номзоди Саражакова Ирина Михайловна томонидан онлайн маъруза ташкил этилди. Ушбу онлайн дарсда «Зооинженерия» кафедраси мудираси А.Торешова, Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Т.Ибраимов, ҳамда талаба-ёшлар иштирок этишди.
«Отларнинг кўпайиши» мавзусида олиб борилган дарс давомида маъруза иштирокчиларига бу турдаги ҳайвонларни муваффақиятли кўпайтириш ҳамда уларни йилдан-йилга доимий кўпайишини таъминлаш усуллари, ҳомиладорлик ва туғилиш жараёнларини назорат қилиб бориш бўйича батафсил маълумотлар бериб ўтилди. Филиалнинг 1-босқич талабалари ушбу мавзу бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди. Красноярск давлат аграр университети ўқитувчиси томонидан ўтказилган онлайн дарс қизиқарли бўлди. Бундан олдин ҳам ташкил этиб келинаётган онлайн маърузалар талабаларнинг назарий билимлари янада мустаҳкамланиб боришида муҳим омил бўлмоқда десак муболаға бўлмайди. Мазкур олий ўқув юрти билан ҳамкорликда онлайн маърузаларни ўтказиб бориш давом этади.
скачать dle 12.1