Соғлиқни сақлаш соҳасида қонунчилик ижросини таъминлаш мавзусида учрашув бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 29 март куни Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали мажлислар залида Прокуратура, Суд, Ички ишлар органлари масъул ходимлари ҳамда Шимоли-ғарбий ҳарбий округи ҳарбий хизматчилари томонидан соҳага оид маърузаларни ташкил этиш жадвали асосида «Соғлиқни сақлаш соҳасида қонунчилик ижросини таъминлаш» мавзусида филиал талаба-ёшлари билан учрашув ўтказилди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси бўлим бошлиғи О.Худайбергенов, филиал раҳбарияти, профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшлар иштирок этишди.
Тадбир бошида филиал директори Адилбай Есимбетов сўз олиб, ташриф буюрган меҳмон билан иштирокчиларни таништирди ва бугунги кунда соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларга тўхталиб ўтди. Бундан сўнг О.Худайбергенов сўзга чиқиб, сўнгги йиларда мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ўзгаришлар, эришилаётган ютуқлар хусусида сўз юритди. У ўз маърузаси давомида соғлиқни сақлаш соҳасини тубдан ислоҳ қилиш бўйича қабул қилинган фармон ва қарорлар ижросини таъминлаш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирларга алоҳида урғу бериб ўтди. Соҳада эришилган самарали натижалар билан бирга учраётган айрим камчиликлар ва уларни бартараф қилиш ҳақида гапириб ўтди. Шунингдек, талаба-ёшларга мавзуга оид керакли маълумотларни берди. Ушбу тадбир давомида иштирокчилар соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича ўзларини қизиқтирган саволларига тўлақонли жавоб олишди. Муҳими, филиал талабалари фойдали маълумотларга эга бўлишди.
скачать dle 12.1