“Наврўз байрами тарихи” мавзусида ўтказилган иншолар танловининг ғолиблари тақдирланди
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали талаба-ёшлари орасида Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан “Наврўз байрами тарихи” мавзусида иншолар танлови ўтказилган эди. Ушбу танловга талабалар томонидан ижодий ишлар келиб тушди. Танлов учун тақдим этилган иншолар ҳақамлар ҳайъати томонидан баҳоланиб, энг сара деб топилган 3 таси танлаб олинди. Бугун филиалимизнинг маънавият ва маърифат хонасида ғолиб бўлган талабаларни тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди. Унда Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи А.Сейткамалов, матбуот котиби З.Хожамуратова ҳамда талаба-ёшлар иштирок этишди. А.Сейткамалов тадбирни очиб бериб, авваламбор танловда фаол қатнашган талабаларга миннатдорчилик билдириб ўтди. Шундан сўнг ғолиблар эълон қилиниб, уларга диплом топширилди. Жумладан, 2-босқич 203-гуруҳ талабаси Илхамбек Арисланбеков 1-ўринни эгаллаган бўлса, 2-босқич 211-гуруҳ талабаси Венера Жолдасбаева томонидан ёзилган иншо 2-ўринга муносиб деб топилди. 2-босқич 204-гуруҳ талабаси Азада Хожамуратова 3-ўринни эгаллади. Мазкур иншолар танловини ўтказишдан асосий мақсад талабалар орасида миллий байрамимиз бўлган Наврўз айёмининг тарихи,мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг тарғиб қилишдан иборат эди. Бугунги тадбир давомида энг сара деб танланган 3 та иншонинг муаллифи диплом билан тақдирланди. Асосийси мана шундай танловларда фаол қатнашиб келаётган талабаларнинг меҳнати муносиб тарзда баҳоланмоқда.
скачать dle 12.1